Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари сони ортмоқда

Қозоғистонда содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари сони ортмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда Олма-отадан Нур-Султонга учган самолёт ҳалокатга учраган эди.

ОАВларда маълум қилинишича, Bek Air авиакомпаниясига тегишли Fokker-100 самолёти бортида 100 киши билан учиш вақтида 2 қават баландликдаги бинога урилиб кетган.

Дастлабки маълумотларда ҳодиса натижасида 7 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Бироқ ҳозирга келиб қурбонлар сони 14 нафарга етди. Шунингдек,иурли манбаларга кўра, 20 нафардан ортиқ жароҳатланганлар ҳақида маълумот мавжуд.

Мамлакатда Bek Air авиакомпаниясининг парвозлари тўхтатиб қўйилди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Бугун, 27 декабрь куни тонгда олма-ота яқинидаги самолёт қулашида ҳалок бўлган фуқароларнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Жабрланувчиларга ёрдам кўрсатилади. Асқар Мамин (Бош вазир) бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Барча айбдорлар қонунга кўра қаттиқ жазоланади”, деган Тўқаев Twitter`даги саҳифасида.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.