Қирқ йил қирғин келсаям, ажали етган ўлади

Қирқ йил қирғин келсаям, ажали етган ўлади

Айтишларича, ҳалиям бир қанча ўзбекистонлик ёшлар Хитойда бўлиб турибди. Хусусан, ис газидан вафот этган қўқонлик йигитнинг бухоролик дўсти ҳам.

Каналимиз манбасига кўра, бухоролик бу йигитнинг иқтисодий имконияти йўқлиги учун дўсти билан Ватанга келолмаган. Аммо юртига қайтган дўстининг ис газидан вафот этганини эшитиб, таассуфда қолибди.

Бизни қизиқтираётган масала шуки, бухоролик йигитга ўхшаган яна қанча ҳамюртларимиз махсус рейслардан қолиб кетган? Нега ҳамма олиб келинмади? Нима учун уларнинг тақдирига бефарқ бўлинмоқда?

Ўзимизни тинчлантирамиз. Қирқ йил қирғин келсаям, ажали етган ўлади.

@xolisfikr

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.