Қайси ижтимоий тармоқ энг кўп обуначига эга?

Қайси ижтимоий тармоқ энг кўп обуначига эга?

Ижтимоий тармоқлар таркиби фақатгина иштирокчилардан иборат ва улар орасида мулоқотни ўрнатувчи, кўп фойдаланувчили интерактив веб сайтлар асосида яратилган тармоқ ҳисобланади. Хўш, бугунги кунда бизнинг ҳаётимизда ижтимоий тармоқларнинг аҳамияти қандай ва улардан қанчалик фойдаланамиз?

Қуйида сизга энг кўп фойдаланувчиларга эга бўлган ўнта ижтимоий тармоқни тақдим этамиз:

1.  Facebook

Facebook ижтимоий тармоғи бугунги кунда дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Бугунги кунда унинг фойдаланувчилари сони 2 миллиарддан ортиб кетди.
Бугунги кунда бу ижтимоий тармоқдан интернет фойдаланувчиларининг 85 фоизи (Хитойдан ташқари), дунё аҳолисининг эса тўртдан бир қисми фойдаланади.
Facebook фойдаланувчиларининг 94 фоизи ушбу ижтимоий тармоқнинг мобил телефонлар учун мўлжалланган иловасдан фойдаланишади.

2.  YouTube

Ведио-алмашув платформаси бўлиб улгурган ушбу ижтимоий тармоққа кунига миллиардлаб фойдаланувчилар ташриф буюришади. Бугунги кунда бу ижтимоий тармоқдан фойдаланадиганлар сони 1,9 миллиарддир.

3. WatsApp

180 дан ортиқ мамлакат аҳолиси томонидан фойдаланиладиган хабар алмашув тизими. Дастлаб, WatsApp фақат оила аъзолар ва дўстлар учун мулоқат алмашув тизими сифатида ишлатилган ва аста-секинлик билан  бизнес алоқа қилиш тизимига айланиб борган. Ҳозирда бизнесда ушбу ижтимоий тармоқдан кенг фойдаланишади. Ҳозирги кунда WatsApp ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар сони 1,5 миллиардга етди.

4. Messenger

Facebook даги хабар алмашиш тизими бўлган бу тармоқ 2011 йилдан буён Facebook нинг хусусиятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Бу тармоқда реклама қилиш, чатбоц яратиш, хабарномаларни юбориш хусусиятларига эга. Бугунги кунда бу ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари 1,3 миллиардни ташлик қилади.

5. WeChat

WhatsApp ва Messenger каби хабар алмашув тизимини кенгайтириб онлайн харид қилиш, тўловларни амалга ошириш, пул ўрказиш кабиларни амалга оширади. Бу ижтимоий тармоқдан Хитой ва Осиёнинг айрим жойларида жуда кенг фойдаланилади. Ҳозирги кундаги фойдаланувчилари сони 1,06 миллиард киши.

6. Instagram

Бу ижтимоий тармоқ расм ва қисқа ведиороликлар алмашув тизими ҳисобланади. Бугунги кундаги фойдаланувчилари сони 1 миллиардни ташкил қилади. 

7. QQ

Хитойликлар орасида оммалашган тезкор хабар алмашиш тизими. Бу ижтимоий тармоқ хабар алмашишдан ташқари онлайн кино кўриш, онлайн ўйинлар ўйнаш, онлайн харид қилиш, блог яратиш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунги фойдаланувчилари сони 861 миллионни ташкил қилади.

8. Tumblr

Матн, фотосурат, ведиоролик, овозли хабарлар каби алмашув тизимига эга бўлган ижтимоий тармоқ. Ҳозирги кунги фойдаланувчилари 642 миллион.

9. Qzone

Фойдаланувчилар  блоглар яратиш, ўйин ўйнашлари ва ўзларининг виртуал майдонларини безатиб олиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқ. Фойдаланувчилари сони 632 миллионни ташкил қилади.

10. Tik Tok

Бу мусиқа ва видеога мўлжалланган ижтимоий тармоқдир. Бу ижтимоий тармоқ 2018 йилнинг биринчи чорагида Фаcебоок, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқ иловаларини юклаб олишда улардан илгарилаб кетган. Ҳозирги фойдаланувчилари сони 500 миллион.

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, бизнинг ҳаётимизда ижтимоий тармоқлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб улгурди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.