ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШИРАДОР ВА МАЗАЛИ ТАРВУЗ ТАНЛАШ МУМКИН?

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШИРАДОР ВА МАЗАЛИ ТАРВУЗ ТАНЛАШ МУМКИН?

Тарвуз танлаш сирлари:

Тарвуз пўстлоғи: Тарвуз танлаётганингизда унинг пўстлоғи қаттиқ, ранги тиниқ, ярқироқ ва силлиқ бўлишига аҳамият беринг. Яхши пишган, ширин тарвузнинг пўстини осонгина тирноқ билан тирнаш мумкин.

Чертиб кўринг: Уриб кўрсангиз, пишган тарвуздан жарангдор овоз чиқади.

Қуруқ банд: Тарвузнинг «думча»си, яъни банди қуруқшаб турган бўлса, бу унинг пишганини билдиради.

Вазн: Катта кўрингани билан енгил туйилган тарвузни танлаш керак. Бу унинг серсув эканидан дарак беради.

Сариқ доғ: Тарвузнинг ерда турган қисмидаги доғи сарғиш ёки тўқ сариқ рангда бўлиши керак. Имкон қадар сариқ доғи жуда катта бўлган тарвузни танламанг.

Тарвузни сиқиб кўриш: Пишган тарвузни икки кафт орасида сиқиб кўриш мумкин, агар сиқишнинг имкони бўлмаса, демак хом.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.