ИТ МЕҲРИ ОНА МЕҲРИДАН УСТУН ЧИҚДИ (МИ?)...

ИТ МЕҲРИ ОНА МЕҲРИДАН УСТУН ЧИҚДИ (МИ?)...

 

Бир неча кунлар аввал ижтимоий тармоқларда ташлаб кетилган чақалоқни ит қутқариб қолгани ҳақидаги хабар барчани ўйга толдирди, юракларни жунбушга келтирди. Кимдир онани айблади, яна кимдир жониворнинг ҳайратли ҳаракатига таҳсин айтди. Аслида эса воқеа қандай бўлган эди?

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари ушбу ишни батафсил ўрганди. 1999 йилда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида туғилган П. Г касб-ҳунар коллежини тугатгач, тўйхоналарнинг бирида официант бўлиб ишлаган. Ушбу тўйхонада ўз ҳамкасби, видео-оператор 1974 йилда туғилган, А. билан ўзаро муносабатда бўлган. Аммо ҳозирда А. Россия давлатига ишлаш учун чиқиб кетган.

Чақалоқ жорий йилнинг 6 феврал куни кечаси соат таҳмиман 22:50 атрофида фуқаро Ш. Н.га тегишли бўлган дарахтзорга ташлаб кетилганлиги у ердан қўшниси Н. С.нинг ити эгасига олиб борган. Н.С тезда чақалоқни олиб туман Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига топширган.

Шундан сўнг тиббиёт ходимлари ИИБ ҳодимларига мурожаат қилишган. ИИБ ҳодимлари, МФЙ фаоллари ҳамда маҳалла патронажлари ҳамкорликда уйма-уй юришиб кеч соат 00:58ларда чақалоқнинг онаси П. Г. эканлиги аниқланган. Ишчи гуруҳ томонидан П. Г.нинг ота-онаси билан суҳбат ўтказганида қизининг ҳомиладор эканлигини сезмаганлигини, фарзандининг ушбу кунга қадар соғлигидан шикояти бўлмаганлигини айтиб ўтди.

Халқимизда “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган нақл бор, лекин бу қадрият тобора ҳаёт тарзимиздан узоқлаб кетаётганига мана шу ҳол ҳам исбот бўла олади. Ишчи гуруҳнинг ота-она билан бўлган суҳбатида эса она ва бола ўртасидаги масофанинг узоқлашиб кетганини кўриш мумкин.

П.Г нинг оиласи чақалоқдан воз кечганини ва меҳрибонлик уйига топширишини айтган. Бу эса яна бир тақдирнинг ота-она, оиладан маҳрум бўлгани демак. Ҳозирда боланинг умумий аҳволи яхши. Унга Роҳила деб исм қўйилди. Гарчи П.Г бу жараёнда жиноий иш очилишига қарши бўлсада, биз ҳар бир аёлнинг шаъни қадрсизланишига қаршимиз ва бунда Россияда юрган эркак А.га нисбатан қонуний чора кўрилиши тарафдоримиз.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.