Ипакчилик илмий тадқиқот институтида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Ипакчилик илмий тадқиқот институтида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Бугун, 31 июль куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раиси Бахром Шарипов Ипакчилик илмий тадқиқот институтида бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1-ноябрдаги ПҚ-3365-сонли “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ипакчилик илмий тадқиқот институтида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ташриф давомида Баҳром Қурбонов Президен қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида институтда олиб борилаётган капитал қурилиш ишларини кўздан кечирди, ипкачилик соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ходимларга яратилаётган шароитлар ҳамда замонавий ипакчилик лабараториясини ташкил этишга мўлжалланган хоналар бўйича ўз таклифларини киритди.

Шундан кейин, ҳозирги кунда тутчилик, пилла селексияси бўйича ўз илмий ишларини олиб бораётган илмай ходимлар билан учрашиб, уларнинг олиб борётган илмий изланишлари билан танишди. Шунингдек, Баҳром Шарипов соҳа олимлари билан суҳбатда пиллачилик бўйича иннавацион лойиҳалар устида ишлаш ва уларни соҳага татбиқ этиш бўйича ишлар қониқарли даражада эмаслигини алоҳида таъкидлади ва бу борада хориж тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда илмий изланишларни янада мукаммал кўринишга келтириш бўйича топшириқлар берди.

Шу билан биргаликда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раиси Баҳром Шарипов Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг “Тутчилик экспрементал хўжалиги”даги тут коллекцияси билан танишиб, ўз тавсияларини бердилар.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, 2019—2020 йилларда Президент қарорига асосан институтнинг қурилиш таминлаш ишларига  давлат бюджет маблағларидан 7,810 млрд сўм пул ажратилган.

Маълумот учун, 2019 йилда Ипакчилик илмий тадқиқот институтининг маъмурий биносида капитал ремонт қурилиш ишларига 3,730 млрд сўм пул маблағи ажратилиб, бугунги кунда таминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таминлаш ишларини тугатиш сентябрь ойининг биринчи 10 кунлигига белгиланган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.