Инсон умрини қисқартирувчи яна бир омил аниқланди

Инсон умрини қисқартирувчи яна бир омил аниқланди

Қуёш нурида етарли миқдорда тобланмаслик инсон умрининг қисқаришига сабаб бўлади. Бу ҳақда илмий изланишлар олиб бораётган Каролин институти олимлари маълум қилди.

Олимлар томонидан қуёш нурларининг инсон организмига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотларда 30 минг нафардан ортиқ аёл иштирок этди.

Тадқиқотда асосан қуёш нурида тобланиш даражаси ва унинг саломатликка салбий ҳамда ижобий таъсирларига эътибор қаратилди.

Тадқиқотлар натижасида олимлар қуёш нурларида юриш саломатлик учун жуда фойдали деган хулосага келди.

Қуёш нурларида кўп тобланган аёлларда меланома (тери раки) кам учрайди.

Инсон терисининг юза қисмида жойлашган азот оксиди қуёш нурлари таъсирида қонга кириб боради, натижада қон томирлари кенгайиб қон босими пасаяди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.