Инсон психологияси хақида 20 та қизиқарли факт

Инсон психологияси хақида 20 та қизиқарли факт

1. Доимий бандлик хиссиёти одамларни ўзини бахтли хис қилишга олиб келади. Доимо иш билан машғул одамлар ўзини атрофдагилар учун фойдали хисоблаб, позитив кайфияти сақланиб қолади. 

2. Барча одамлар 6 хил универсал эмоцияни хис қилади. Булар: бахт, нафрат, қайғу, қўрқув, жирканиш ва ажабланишдир.

3. Ширинлик севар инсонлар шоколад плиткаси учун хамма нарсани беришга тайёр бўлади. Негаки уларни истеъмол қилинганда организмга дофамин моддаси тушиб, ошиқлик хиссиёти каби туйғу беради. Шунинг учун севган инсонингиз ёнингизда бўлмаса аламингизни шоколад билан компенсация қилишингиз мумкин.

4. Чарчаган одамлар одатда ростгўй хисобланади. Шу сабаб холдан тойганинингизни хис қилсангиз тилингизга мустахкам бўлинг.

5. Одатий 20 сониялик қучоқлашув пайтида организмга алохида кимёвий моддалар тушиб, у қучоқлаган одамингга бўлган ишончни кучайишига олиб келади.

6. Инсон бошқа тилда ўйлаганда мантиқ яхшироқ ишлай бошлайди. Эътибор беринг бирон нарса дейиш учун ўз сўз бойлигингиздаги сўзни қидираётганингизда миянинг зўриқишини хис қиласиз.
7. Кўзи ожиз одамларда шизофрения билан касалланган беморлар сони ханузгача учрамаган экан.

8. Инсон онги 30% вақтини «дайди» холатда ўтказади. Фикрларнинг бу тарқоқ холатини ўз «бошлиғингизга» аргумент сифатида келтиришингиз мумкин.

9. Бош мия инкор этилган нарсаларни оғриқ сифатида қабул қилади. Бекорга киноюлдуз Джим Керри хаммани «Ха» дейишга чақирмаган.

10. Интернетда ёзилишича яқин кунларда интернет боғлиқликни рухият бузилишининг «катта рўхати»га киритиш мумкин экан.

11. Инсон онги тўғри қарорларни доимо биринчи бўлиб қабул қилади.

12. Инсон доимий ва яқин муносабатларни 150 тадан ортиқ бўлмаган инсонлар билан ўрната олади холос. Айнан 150 та.

13. Безорилар кўпроқ ўзига нисбатан паст муносабатда бўлган инсонлардан  келиб чиқади.

14. Инсонлар сухбатидаги 80% мавзу «қийин хаётга» бўлган шикоятлардан иборат. Кимлардадир бу 100% ни ташкил қилади.

15. Волонтёрлар ва бошқа инсонларга ўз хохишига биноан ёрдам берувчи инсонлар ўз хаётидан кўпроқ қониқиш хосил қилади.

16. Инсонлар чарчаган сари креатив фикрлайдиган бўлиб қолади.

17. Вақт ўтган сари хотиралар нотўғри ёдга олинади. Хар бир инсоннинг шубхасиз ёлғон хотиралари мавжуд бўлади.

18. Катта хажмдаги маълумотларни қисмларга бўлиб ўрганиш осон бўлади.

19. Ўзаро муносабатлар спортзалга боргандан кўра саломатлик учун фойдалироқ. Бу иккисини бирга қўллаш янада фойдалироқ.

20. Психологик факт: ўтган хотираларни ёдга олганингизда, албатта бу нарсани охирги марта қачон ёдга олганинигизни хам эслайсиз.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.