Имон Каримовани Юлдуз Усмоновага жавоби

Имон Каримовани Юлдуз Усмоновага  жавоби

Ҳурматли Юлдуз Опа!

Сиз Туркияда қувғинда юрган пайтларизда ва Сиз севган Ҳалклар Дўстлиги 

саройида концерт бера олмаган кунларизда Онам сизни қўллаб-

қувватлаганидан жонизга оро кирганлигини эслаганиз учун Мен ва Акам

номидан раҳмат айтаман.

Яни, шу давр, Ҳукумат идоралари томонидан

Сизга нисбатан кескин таъқиқлар бўлишига қарамай, “Асрлар Садоси“

сахнасида қизингиз Нилуфар билан чиққанингизни хам эслаймиз.

Ва Сиз ўша ерда таъқиқларга қарамай Онамнинг ёрдами билан Ўзбекистон

Республикасининг 1-чи Президенти, яъни Бобомизга атаб жон дилдан, яхши

кўриб “ Ҳеч кимга бермаймиз Сени Ўзбекистон“ қўшиғини ижро этгандиз.

Ўтган йили “Халқлар Дўстлиги“ саройида берган концертизда Онамнинг “Гули“ коллекциясидан либос сўраб олиб турган эдингиз ва ушбу либосда саҳнага

чиққанингиздан хам фахрланамиз.

Шунингдек, Биз сиздан шахсан Онам учун ёзиб ва куйлаган таниқли

“Гулисан“ қўшиғингиз учун хам раҳмат деймиз.

Сиз жуда хам ёқтирган ва биз билан бирга ўтиришларни бирида  “Биз

санъаткорлар - ҳаммамиз к*тмиз“  деб айтгандингиз ва шундан сўнг, бу борада

Рашид Холиқов билан ҳамманинг олдида кўп маротаба тортишган эдингиз.

Лекин биз ҳозир очиқчасига, шаффофларча тан олиб айтамизки, Сиз

халқимизнинг энг ғурурли санъаткорисиз , ва сиздан бошқалар ўрнак олади.

Сизга Оллоҳ барча қилган яхшиликларингизга яраша ажрини берсин!

 

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.