Ilon Mask Tesla​ биринчи электромобил пикапини намойиш қилди (фото+видео)

Ilon Mask Tesla​ биринчи электромобил пикапини намойиш қилди (фото+видео)

Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla Inc​ компанияси янги зирҳли Cybertruck​ пикапини намойиш қилди. Электромобилнинг бошланғич нархи 40 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Тесла раҳбари Илон Маск янги электрокар тақдимотини 22 ноябрь, жума куни Лос-Анжелесда ўтказган. Тақдимот компания сайтида тўғридан тўғри намойиш қилинди.

Электропикапнинг корпуси футурик дизайнга эга ва ўта қаттиқ ялтироқ пўлатдан ясалган, ойналари зирҳланган.

Cybertruck​ бир марта қувватланганидан кейин мос равишда 400, 480 ва 800 километргача масофани босиб ўта оладиган учта комплектацияда ишлаб чиқарилади.

Базавий комплектациядаги яъни тўлиқ қувватланганидан кейин 400 километр масофани босиб ўта оладиган пикапнинг нархи 39,9 минг, 480 километргача бора оладиган модель 49,9 минг, энг илғор модель эса 69,9 минг АҚШ долларига баҳоланган. Моделлар двигателлар сони бўйича ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Tesla​ электропикапининг юк ортиш қуввати 1,5 тоннагача. Компания ўз расмий сайтида олдиндан буюртма қабул қилишни бошлаган, бироқ пикапнинг қачон сотувга чиқишини эълон қилмаган. Cybertruck​ни ишлаб чиқариш 2021 йилда, учта двигателга эга пикапни ишлаб чиқариш эса 2022 йилда бошланади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.