Иккинчи босқичда йўловчи поездлар қатнови бошланди

Иккинчи босқичда йўловчи поездлар қатнови бошланди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 15 июндан бошлаб, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда 7 та йўналишда поездлар қатновини қайта тиклашга рухсат берилди. Шунга асосан “O‘ztemiryo‘yo‘lovchi” акциядорлик жамияти рухсат берилган йўналишлар бўйича босқичма-босқич поездлар қатновини йўлга қўйишни бошлади.

Ҳаракат жадвалига кўра бугундан;

Тошкент - Термез - Тошкент йўналишидаги 80/79-рақамли йўловчи поездлари соат 19:30 да Тошкент жанубий ҳамда соат 18:57 да Термез вокзалларидан;

 Тошкент- Нукус-Тошкент йўналишидаги 54/53-рақамли йўловчи поездлари соат 14:16 да Тошкент жанубий ҳамда соат 16:12 да Нукус вокзалларидан;

Тошкент - Хива - Тошкент йўналишидаги 56/55-рақамли йўловчи поездлари эса соат 21:00 да Тошкент жанубий ҳамда соат 16:05 да Хива вокзалларидан ҳар куни ҳаракатини амалга оширади.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда «Афросиёб» поездларининг қатновлари ҳам йўлга қўйилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозиргача ҳаракати қайта тикланган поездларга чиқишда, йўловчилар орасида, ўрнатилган тартиб қоидаларга, вокзаллар ҳамда санитария-эпидемиология маркази ходимларининг талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Шу боис, фурсатдан фойдаланиб, барча йўловчиларимиздан санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Агар ўзимизни ҳимоя қилиб, гигиена қоидаларига риоя қилиб, пандемияга қарши биргаликда курашсак, поездларимиз қатнови, хизмат кўрсатиш ҳеч қачон тўхтамайди. Бу эса ўз вақтида узоғимизни яқин қилишга, манзилимизга хавфсиз етиб боришга имкон яратади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, ёки жойлардаги темир йўл кассаларидан ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

“O‘ztemiryo‘yo‘lovchi” AJ

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.