Тошкент вилоятида икки автобус тўқнашиб кетди. Бир киши вафот этган

Тошкент вилоятида икки автобус тўқнашиб кетди. Бир киши вафот этган

Бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 7:00 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа-Янгийўл йўлининг 52-километрида, Янгийўл туманида жойлашган “Камолат-Транс” МЧЖга қарашли А.А. бошқарувидаги ISUZU автобуси билан, Учтепа туманида жойлашган “Asian Bebi Texitel” МЧЖга қарашли Ж.Б. бошқарувидаги ISUZU автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақида ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ЙТҲ ҳайдовчи А.А. ўз автобуси билан Ж.Б. бошқарувидаги автобусни қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида юзага келган.

Натижада бир нафар йўловчи, 1976 йилда туғилган И.Б., олган тан жароҳати билан Қуйичирчиқ тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Шунингдек, қолган бир нечта фуқароларга Оқ-қўрғон ТМШ ва Қуйичирчиқ ТМШ да биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг бир нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли тиббиёт муассасасида қолишмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.