Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйрак учун "фойдали" бўлган маҳсулот ҳақида биласизми?

Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйрак учун

Гуруч Шарқ халқлари ошхонаси ва дастурхонида нон билан деярли тенг ўрин ва мавқега эга маҳсулот. Азал-азалдан гуруч нафақат мазали таомларнинг асоси, балки кўпгина шифобахш хусусиятларга эга неъмат сифатида ҳам қадрлаб келинган. Қуйида гуручнинг ана шу хусусиятларидан айримлари билан танишасиз. 

1. Гуруч таркибида бошқа исталган дон-дунга нисбатан бир неча баробар кўп крахмал мавжуд.

2. Оқсиллар, аминокислоталар ва витаминлар ҳам жуда кўп. Гуруч таркибидаги инсон организми учун зарур моддалар идеал даражада мувозанатлашган. Масалан, калий ва натрий 5:1 нисбатда бўлиб, у организмдаги кислота-ишқор мувазанатини сақлаб туришга ёрдам беради.

3. Ўпка учун фойдали, бронхит ва бронхиал астмани даволашда гуручни дуккакли донлар билан қўшиб қайнатиб, кунда 3 маҳал суви билан бирга истеъмол қилиш керак.

4. Ҳазм аъзоларига, хусусан, йўғон ичакка яхши таъсир қилади. Агар қаттиқ қайнатиб, суви ичилса, ичак деворларини мустаҳкамлайди, ич кетишини тўхтатади. Сут билан қўшиб қайнатилса, ичакларни тозалайди. Гуруч қайнатмасидан ҳуқна қилинса, ичакдаги яраларга кор қилади.

5. Ангина, грипп ва зотилжамда гуручни ялпиз ва пиёз қўшиб қайнатиб, суви ичилса, иситма туширувчи, микробларни ўлдирувчи ва уларни организмдан чиқариб юборувчи восита вазифасини ўтайди.

6. Ошқозон ва ичаклар яраси, гастритларда гуручни сариёғ ёки ўсимлик ёғи қўшган ҳолда қайнатиб истеъмол қилиш керак.

7. Янги туққан оналарда гуруч қайнатмаси сутни кўпайтиради.

8. Гуруч қайнатмаси чанқоқни қондиради.

9. Буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади. Бунинг учун ҳам гуруч қайнатмасини тез-тез истеъмол қилиб туриш керак.

10. Гуруч кўп истеъмол қилган одамнинг юз ранги тиниқ бўлади. Шунингдек, қовун шарбатига солиб қайнатилган гуручнинг суви билан сепкиллар ва бошқа пигмент доғларни йўқотса бўлади.

11. Оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Бунинг учун хом гуручни чайнаш керак.

12. Жароҳатлар, бўғинлар чиқиши, ҳашаротлар чақишида фойда қилади. Бунинг учун гуруч унини озгина сирка билан қайнатиб, жароҳатнинг устига компресс қилиб қўйилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.