ФАРМОН МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

ФАРМОН МОҲИЯТИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ бошқармаси мутахасисслари томонидан семинар-тренинг ўтказилди. Унда Олмалиқ, Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ва Пискент, Оҳангарон туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 27 июнь кунги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган кенг имкониятлар, эришилаётган натижалар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи тўланиши бир тизим сифатида занжирли халқага айланиб, бир қадар кўтарилгандек кўринган нарх-навони ҳам аста-секин жойига тушириш мумкинлиги, агар тизимдаги ҳамкорлик занжири узилса, яна қийинчиликлар содир бўлиши тадбиркорлик субъектларига батафсил тушунтирилди.

Семинарда давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилиб, жорий этиладиган ўзгариш ва янгиликлар хусусида тўлиқ маълумотлар  берилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.