Фарғона вилоятида 12 ёшли болани поезд уриб юборди

Фарғона вилоятида  12 ёшли болани поезд уриб юборди

 

30 май куни соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. шу куни соат 11:40 ларда электровоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган «Андижон-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида хабар берди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълумотига кўра, З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБга олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.