Европа Лигаси. “Арсенал” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, “Рома” ва “Манчестер Юнайтед” очко йўқотди

Европа Лигаси. “Арсенал” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, “Рома” ва “Манчестер Юнайтед” очко йўқотди

Футбол бўйича Европа Лигасининг 2-тури доирасида 3-октабр, пайшанба куни гуруҳларда бир нечта ўйинлар ниҳоясига етди.
“Ф” гуруҳидан ўрин олган баҳсда Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг “Арсенал” клуби “Эмирейтс” стадионида Бельгиянинг “Стандарт” жамоасини синовдан ўтказди.
Учрашув давомида “тўпчилар” ярим ҳимоайчиси Габриел Мартинелли (13, 16) дублга эришган бўлса, англиялик Жо Уиллок (22) ҳамда испаниялик Дани Себалёс (57) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа “Арсенал” ўз майдонида рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг лондонликлар очколари сонини 6 тага етказиб олди ва гуруҳда пешқадамга айланди. Ундан кейинги ўринда бораётган “Стандарт” ҳисобида эса 3 очко мавжуд.
Шу куни Паулу Фонсека бошқарувидаги Римнинг “Рома” клуби Австрия майдонига сафар қилди. унга “Волфсберг” жамоаси рақиблик қилди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида Рим клуби ҳимоячиси Леонардо Спинатссола ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқага келиб мезбон жамоа ярим ҳимоайчиси Михаэл Линдл ҳисобни тенглаштирди.
Натижада беллашув 1:1 ҳисобида якунланди жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, “Рома” 4 очко жамғарган ҳолда “Ж” гуруҳида еткачилик қилмоқда. Худди шунча очко билан “Волфсберг” эса 2-ўринни банд қилиб турибди.
“Л” гуруҳида Оле-Гуннар Сулшер бошлиқ “Манчестер Юнайтед” Нидерландиянинг АЗ жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, “қизил иблислар” 4 очко тўплаб, гуруҳда 2-поғонани эгаллаб турибди. АЗ эса 2 очко билан 3-ўриндан жой олди.

 

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.