Эртага Мирзиёев Ашхободга учади

Эртага Мирзиёев Ашхободга учади

Жорий йилнинг 10-11 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Aшхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Мазкур йиғилишдан мақсад, Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашишдир.

Бундан ташқари саммитда яна бир қанча масалалар кўздан кечирилади, жумладан:

•  2020-йилда МДҲда раисликнинг Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор;
•  Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация; 
•  1941-1945-йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати;
•  2020-2022-йилларда терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа зўравон кўринишларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини қабул қилиш;

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти МДҲ саммитидаги иштироки доирасида Aшқаботда қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.