Эртадан Навоийда замонавий электр ҳисоблагичларнинг текинга ўрнатилиши бошланади

Эртадан Навоийда замонавий электр ҳисоблагичларнинг текинга ўрнатилиши бошланади

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 13 сентябридан “Toshelectroapparat” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг Навоий шаҳри истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Шаҳарда 12 634 та аҳоли вa 4 384 тa юридик истеъмолчиларга жами 17 018 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда мамлакатимизнинг 45 та шаҳар ҳамда туманларида 1,4 миллиондан зиёд электр ҳисоблагич ўрнатилди. Жорий йил охирига қадар 2,5 миллиондан ортиқ, 2020 йил якунига бориб,  7 миллиондан зиёд истеъмолчининг барчасига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунланади.

“Ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда. Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланди ва телеграмм  каналимизга жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 78-150-75-64, 71-233-01-28, рақамларига ёки  Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали (Админ билан алоқа - @HET_admin)ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз”, дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизматининг мурожаатида.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.