Дональд Трамп кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди

Дональд Трамп кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Афғонистонга ташриф буюрди. Хабар қилинишича, бу унинг Афғонистонга биринчи ташрифи бўлиб, мақсад мамлакатда хизмат ўтаётган америкалик аскарларни Шукроналик куни билан табриклаш бўлган.

Ташриф давомида, АҚШ Президенти Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан ҳам музокара ўтказди ва журналистларга “Толибон” ҳаракати тинчлик келишуви имзолашга интилаётганини маълум қилди.

Дональд Трамп “Биз улар билан учрашяпмиз ва уларга ўқ отишлар тўхташи кераклигини айтяпмиз. Улар ўқ отишни тўхтатгиси келмаганди. Ҳозир эса улар буни хоҳлаяпти. Бу амалга ошишига ишонаман”, деди. Трампнинг Афғонистонга ташрифи вақтида Америка бу ердаги ҳарбий контингентини сезиларли қисқартиришини билдирди.

Маълумот учун, Трампнинг ташрифидан бир ҳафта аввал АҚШ ва толиблар асирларни алмашишга келишиб олганди. Аммо ҳозирча тафсилотлар номаълум.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.