Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтди

Дин ишлари бўйича қўмитада Юлдуз Усмонова билан учрашув бўлиб ўтди

Юлдуз Усмонованинг instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хонанданинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан учрашуви сурати жойланган. Учрашувда, шунингдек, Муфтий ҳазратларининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаровлар ҳам иштирок этишган.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 30 декабрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан боғлиқ жараёнга ойдинлик киритиш мақсадида ўзаро суҳбат ўтказишди.

 

Мулоқот давомида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан томонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Ўзаро тушуниш асосида бўлиб ўтган мулоқотда бошқа бу мавзуга қайтмаслик, ҳар хил муносабатлар билдирмасликка келишиб олинди. Юртдошларимизни ҳам мазкур ҳолат бўйича турли тушунмовчиликларни келтириб чиқарадиган шарҳларга эътибор бермасликка чақирамиз, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита хабарида.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.