Депутат Расул Кушербаев Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини сўраб чиқди

Депутат Расул Кушербаев Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини сўраб чиқди

«Афсуски жамоатчиликка маълум бўлиб қолаётган сўнгги воқеалар (аслида бундан ҳам кўп бўлиши мумкин) ички ишлар тизимига раҳбарлик қилиб келаётган шахсларнинг фаолиятига бўлган ёндошувни қайта кўриб чиқишни тақазо этмоқда. Ҳозирги вазиримизни халқпарвар, деб эшитганман. Аммо бўлиб ўтган ҳолатлар уларнинг истеъфо вақти етиб келганини кўрсатяпти.

 

Ҳурматли вазиримиз халқ олдида тизимнинг обрўси тушиши, одамларнинг эътирозлари, ходимларнинг босар-тусарини билмай ИИБда қийноқ, ўлдириш каби ишларни “табиий ҳолга айланиб” боришида энг минимал даражада бўлсин айбдор. Ва биз бу каби ишларни уларнинг раҳбарлик даврида кўпроқ эшитаяпмиз.

 

Ҳозир энг муҳими тизимни фуқаро билан инсон сифатида муносабат қила оладиган даражада ислоҳ қилишга тайёр, Президент ташаббуси билан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қилинаётган ишларни юқори даражага олиб чиқишга қодир кадрлар билан тўлдириш ва ортиқча юклардан халос этиш зарур.

 Бизга халқ берган ваколат, Президент билдирган ишончни инсон ҳуқуқларини бузиш эмас, таъминлаш йўлида ишлатиб, халқни рози қилиш учун меҳнат қиладиган “тили ва иши бир” қонун ҳимоячилари керак».

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.