ДАҲШАТ! Эрон осмонида қулаган самолёт Эрон АҚШга зарба бериш мақсадида учирган ракета билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин

ДАҲШАТ! Эрон осмонида қулаган самолёт Эрон АҚШга зарба бериш мақсадида учирган ракета билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин

Эронда ҳалокатга учраган Украина самолётининг барча йўловчилари ва экипажи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» агентлигига Украина Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси бошлиғи Васил Кирилич «Украина халқаро авиайўналишлари» дастлабки маълумотларига таяниб хабар берди.

Аввалроқ, лайнер бортидаги барча инсонлар ҳалок бўлгани ҳақида Reuters Эрон телевидениесига асосланиб хабар тарқатганди.

Кириличнинг «Украина халқаро авиайўналишлари» маълумотларига таянган ҳолда маълум қилишича, самолёт Теҳрондаги Имом Хомайний аэропортидан парвозга кўтарилган ва аэропортга яқин ҳудудда қулаган. Унинг қўшимча қилишича, «ҳалок бўлган Украина фуқаролари тўғрисида янгиланган маълумотлар қўшимча равишда берилади».

Reuters’нинг Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакилига таяниб хабар беришича, самолётда 160дан ортиқ инсон бўлган. Эроннинг Press TV телеканалига кўра, гап 169 киши ҳақида бормоқда.

Ўз навбатида, аэропорт расмий вакилининг маълум қилишича, йўловчи самолётнинг қулашига двигателнинг ёниб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Украина элчихонаси Теҳронда қулаган Украина лайнери қурбонлари шахсини аниқламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости»га дипломатик миссия вакили «қайноқ линия» орқали хабар берди.

Ҳозирги пайтда элчихонада ҳалокат қурбонлари ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. «Биз тегишли тузилмалар билан алоқада бўлиб турибмиз ва ҳалок бўлганларнинг рўйхатини тузяпмиз», - деди агентлик суҳбатдоши. Унинг қўшимча қилишича, дипломатик миссия ходимлари Теҳрон аэропортида ишламоқда.

Flightradar сервиси маълумотларига кўра, гап PS752 рейси ҳақида бормоқда. Самолёт Теҳрондан Тошкент вақти билан 6:42да учган ва орадан икки дақиқа ўтиб сигнал юборишни тўхтатган.

Ушбу рейс ҳақидаги маълумотлар «Украина халқаро авиайўналишлари» сайтида мавжуд. У ерда самолёт Киевга соат 5:15да учиб кетгани маълум қилинган.

Ўз навбатида, Иорданиянинг Al-hadath нашри маълумотига кўра, самолёт тасодифан Эрон ракетаси билан уриб туширилган бўлиши мумкин. Бироқ, бу фақат версиялардан бири экани айтилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.