Чекиш инсон танаси вазнига қандай таъсир кўрсатади?

Чекиш инсон танаси вазнига қандай таъсир кўрсатади?

Чекиш стажи қанчалик кўп бўлса, ундан бутунлай воз кечиш шунчалик қийин бўлади. Ундан ташқари чекувчи инсонларда, айниқса аёлларда чекишни ташлаш ортиқча вазн қўшилишига олиб келмасмикин деган шубха уйғотади. Айнан шу қўрқув никотин боғлиқликдан қутулишга қаршилик қилади. 

Чекишдан воз кечганда инсон ўзини қандай тутиш керак?

Кимлардир тамаки чекиш қад-қоматни яхшилайди деб фикрласа, кимлардир айнан озиш мақсадида чекишни бошлайди. Айрим пайтларда бу ёрдам хам беради. Тўғри, бу эффект тамаки тутунининг «мўжизавий» оздирадиган таъсири хисобига бўлмайди.  Аксинча, чекиш – саломатликни ёмонлаштиради, иштахани сусайтиради, ошқозон-ичак йўллари ишини бузади, эрталабки кўнгил айнишига олиб келади. 

Айниқса эрталабки нонушта кофе ва сигаретдан иборат бўлса организм барча энергиясини токсинларни тозалашга сафарбар қилади ва шу тариқа вазн ташлаш кузатилади.

Маълумки стресс холатларида инсон осон семиради. Негаки, овқат бундай инсонларда антидепрессант ролини ўтайди. Чекувчи инсонларда овқатнинг антидепрессант ролини тамаки тутуни бажаради.

Агар инсон чекишни ташласа ортиқча вазн қўшилмаслиги учун баъзи бир қоидаларга амал қилиш тавсия этилади.  

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.