Бухорода уч эгизакка исм қўйилди. Энди Cobalt чиқмаётган бўлса, янгисини қайдан топамиз

Бухорода уч эгизакка исм қўйилди. Энди Cobalt чиқмаётган бўлса, янгисини қайдан топамиз

Бухоро шаҳрида Мирали Рамазонов ҳамда Ҳафиза Давронованинг оиласида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Саида исмлари қўйилди. 

Бухоро вилоят Перинатал марказида туғилган Ғаниев Шавкат Мирали ўғли 2200 грамм, Ғаниев Мирзиё Мирали ўғли 2100 грамм ҳамда Ғаниева Саида Мирали қизи 1900 грамм вазнга эга. Уч эгизак ва онанинг аҳволи яхши.

Ота-онанинг эгизаклардан ташқари, Жондор тумани Чандир қишлоғида 2015 йилда туғилган 4 ёшли  Шоҳруҳ исмли ўғли ҳам бор.

Маълумот учун, жорий йилда Бухорода уч оилада уч эгиз туғилган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.