Бугун Сурхондарёда яна 10 дан ортиқ аёллар доимий иш билан таъминланди

Бугун Сурхондарёда яна 10 дан ортиқ аёллар доимий иш билан таъминланди

Республикамизда ипакчиликка бўлган эътибор кун сайин ортиб бораётганлиги ёшларда бу соҳада ишлаш, ипак матолари ва гиламларини тўқишга бўлган иштиёқнинг ортиб бораётганидан ҳам сезса бўлади. Ҳозирги кунда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизим корхоналари қошида ҳар бирида ипак гиламлари тўқиш бўйича 50 тадан ортиқ дастгоҳлар ўрнатилиши режалаштирилган.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан бу дастгоҳларда ишлай оладиган ходимларни ҳам тарбиялашга катта этибор қаратилмоқда. Шу боисдан уюшма бошқарув раиси таклифига биноан соҳага бир қанча хорижлик маслаҳатчилар таклиф этилган.

Ҳозирги кунда “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида бошқарув раисининг 8 нафар хорижий маслаҳатчилари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар соҳадаги тегишли вазифалар бўйича хизмат қилмоқда.

Маслаҳатчилардан бири эронлик Фаррух Менҳал билан ҳамкорликда Марғилон шаҳрида ипак гиламлари тўқиш бўйича Сурхондарёлик 10 нафардан ортиқ аёлларга махсус ўқув курси ташкил этилади. Ушбу курсда аёллар ипак гилам тўқиш бўйича эронлик мутахассисдан сабоқ олди.

Бугун ушбу ўқув курси ниҳоясида сурхондарёлик битирувчилар махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Эндиликда аёлларимиз тайёр мутахассис сифатида уқув курси давомида ўрганганларини Термиз шаҳрида ёшларга ўргатадилар. 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ушбу сайи ҳаракатлар Республикамиздаги барча ипакчиликка ихтисослаштирилган корхоналарни керакли кадрлар билан таъминлашга қаратилган. 

Биз билан суҳбатда Фаррух Менҳал сурхондарёлик аёлларни ипак гилам тўқишга бўлган иштиёқи юқори эканлигини ва ушбу касбга бўлган қизиқишлари уларни жаҳон андозаларига мос ипак гиламларини тўқий олишларига замин бўлишини таъкидлаб ўтди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.