Бугун Элдор Шомуродовнинг жамоаси Виталий Денисовнинг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади

Бугун Россия премьер лигасининг 5-тур ўйинларининг энг сўнгиси ўтказилади. Турнинг якуний баҳси Ростов шаҳрида бўлиб ўтади.
Таркибида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” “Крилья Советов”ни қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.
Маълумот учун, “Ростов” 4-турдан кейин 2 ғалаба ва 2 дуранг натижа билан турнир жадвалида 8 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бораётган эди. “Ростов”нинг асосий рақобатчилари ўз ўйинларини ўтказиб бўлди.
Агар “Ростов” ушбу ўйинда ғалаба қозонса, иккинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин. Дурранг эса 6 ўринга тушиб кетишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ростов” бош мураббийи Валерей Карпин мавсум аввалида жамоанинг асосий мақсади еврокубоклар зонаси учун курашиш эканлигини айтиб ўтган эди.