Бортида чақалоқ вафот этган самолёт фавқулодда қўнди

Бортида чақалоқ вафот этган самолёт  фавқулодда қўнди

 

3-октябрь куни Чеченистон пойтахти Грознийдан Москва томон учган самолёт Волгоград аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга самолёт бортидаги эмизикли боланинг вафот этгани сабаб бўлган, деб хабар беради Медуза.

Волгоград Соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълум қилишича, икки ойлик чақалоқнинг вафот этишига туғма касаллиги сабаб бўлган. Чақалоқни Москвага даволатиш учун олиб кетишаётган бўлган, унга реаниматолог шифокорлар ҳамроҳлик қилган. Парвоз вақтида қизалоқнинг аҳволи оғирлашиб қолган, шифокорлар унга ёрдам кўрсата олмаган.

Самолёт қўнгач, чақалоқ Волгограддаги шифохонага клиник ўлим ҳолатида олиб борилган. Шифохонадаги жонлантириш тадбирлари ҳам унга ёрдам бермаган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.