BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» қилади?

BMW X7, Mercedes, Leksus,  Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» қилади?

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Турахужаев BMW X7, Mercedes, Leksus,  Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» учун стикер сўраётганларга мурожаат ёзди. 

 Айтилишича, ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда. 

«Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

❗️Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

❗️Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир», — деб ёзган ДХА раҳбари.  

Изоҳга ҳожат йўқ. 

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.