“Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ бош директори лавозимига танлов ўтказилди

“Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ бош директори лавозимига танлов ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 8 август куни ОАВ ва интернет нашрларида “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ ижро органи раҳбари – бош директори лавозимига номзодларни танлаб олиш бўйича танлов ўтказиш юзасидан эълон берилган эди. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 11 сентябр куни агентликда мазкур лавозимга номзодларни танлаб олиш бўйича танлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур танлов комиссияси таркибига Агентликнинг раҳбар ходимлари жамиятнинг таъсисчилари ва тегишли идораларнинг раҳбарлари киритилди.

Танлов комиссияси йиғилиши икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда номзодларнинг маълумоти, тажрибаси, улар тақдим қилган ҳужжатлар жамланмаси ўрганилди. Иккинчи босқичда эса улар билан сухбат ўтказилди. Унда раҳбарлик қобилияти, замонавий ахборот технологияларидан ҳабардорлиги, хорижий тилларни билиш даражаси, жамиятни ривожлантириш борасидаги режалари ва бошқа таалуқли масаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичида юқори балл тўплаган номзодлар ҳукуматнинг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон Қарори талабларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.