«Биз сиёсатчилар кондиционер ўрнатсак, аҳоли таажжубланади...»

«Биз сиёсатчилар кондиционер ўрнатсак, аҳоли таажжубланади...»

@zambarakning_oqi” телеграм каналининг муаллифи — Фарҳод Файзуллаев ўз каналида Канаданинг Манитоба провинцияси парламенти ҳақида ажойиб маълумот ёзди.

“Бугун битта хабарга кўзим тушди – Канаданинг Манитоба провинцияси пойтахти Виннипегдаги провинциал парламент биносида кондиционер йўқ экан. Тўғри, Виннипегда +45 бўлмайди, аммо ҳаво ҳароратининг +30гача исиши одатий ҳол экан.

 

Кондиционер муаммоси 1983 йил кўтарилган, аммо провинция бош вазири бинони совутишга пул сарфлашни «бемалолгарчилик» деб атаган. «Биз кондиционер ўрнатсак, аҳоли таажжубланади, нега сиёсатчиларга кондиционер керак, аксарият аҳоли усиз ҳам кун кечираётганда», деб қўшимча қилган провинциянинг энг баланд лавозимини эгаллаб турган Говард Поули.

 

Қизиғи шундаки, парламентга ҳалигача кондиционер тизими ўрнатилмапти. Терлаб-пишиб ишлашаркан депутат бечоралар. Бу йил ҳукумат бинони янгилаш учун 150 миллон доллар сарфларкан, аммо бу пулга кондиционер тизимини ўрнатиш кирмас эмиш.

 

Солиштириш учун:

Манитобанинг 1,3 млн аҳолиси 50 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарар ва хизмат кўрсатар экан (провинция ЯИМ)

Ўзбекистониинг 33 миллион аҳолиси 47 миллиард доллар ЯИМ яратар экан.

 

Алам қилди шуниси лекин, бору.”

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.