Билл Гейтс нимадан ташвишда? У коронавирус пандемиясидан ҳам хавфлироқ фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда...

Билл Гейтс нимадан ташвишда? У коронавирус пандемиясидан ҳам хавфлироқ фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда...

Миcрософт асосчиси Билл Гейтс дунёда экологик инқироз содир бўлиши мумкинлиги ва унинг зарари коронавирус пандемиясидан ҳам кучли экани ҳақида пост ёзди.

Гейтснинг прогнозига кўра, бутун дунё яқин ўн йилликда иқлим ўзгаришлари туфайли жаҳон миқёсидаги инқирозга дуч келади.

“Пандемия қанчалик даҳшатли бўлмасин, иқлим ўзгаришлари бундан-да, хавфлироқ таъсир кўрсатиши мумкин”, — деб ёзган миллиардер ўз шахсий блогида.

Гейтс фикрича, фалокатнинг олдини олиш учун атмосферага чиқаётган иссиқхона эффекти газ чиқиндиларини камайтириши лозим.

Миcрософт асосчиси экологик инқироз зарарини коронавирус пандемияси билан қиёслади. Инфексия асоратларидан ўртача 100 000 минг аҳолидан 14 киши вафот этган. Тадбиркорнинг тахмини бўйича яқин 40 йил ичида ер юзида ҳароратнинг кўтарилишидан кузатиладиган ўлимлар сони худди шундай қолиб, ўзгармаслиги мумкин, 2100-йилда эса ушбу кўрсаткичдан беш баравар кўп бўлади.

Миллиардер иқлим ўзгаришларига қарши ҳозирдан курашишга чақирди. Жумладан, у фан ва инновацияни атмосферага чиқаётган чиқиндиларни назорат қилиш учун жалб қилиш ташаббусини билдирган. Билл Гейтс ривожланаётган давлатларда ҳам эклогик муаммоларга қарши кураш олиб борилиши муҳимлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, одамларда вақт қолмаган ва бугуннинг ўзида зарур чораларни кўриш шарт.

“Соҳада тоза энергияга эга бўлиш, бунинг учун муҳим ташаббусларни амалга ошириш ва ишлаб чиқишга камида ўн йил вақт талаб этилади”, — деган у.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.