Артериал қон босимининг меёри ҳақида нималарни биласиз? Унинг нормаси қанча?

Артериал қон босимининг меёри ҳақида нималарни биласиз? Унинг нормаси қанча?

Хозирда ер шарининг 40% ахолиси хафақон касаллигидан азият чекади. 10-15 йил олдин хам бу кўрсаткич 33 фоиздан ортмас эди.

Хар қандай инсоннинг артериал қон босими меёрида бўлиши керак. Илгари бу кўрсаткич 120/80 мм.с.у. ташкил этиб, қон босими 140/90 мм.с.у га етганда уни тушириш чора тадбирлари қўлланилар эди.

Бутуниттифоқ Соғлиқни Сақлаш ташкилоти инсонлардаги қон босими меёрларини янги кўрсаткичларини белгилаб берди. European Heart Journal нашриётининг маълум қилишича янги параметрларга кўра унинг юқори чегараси 130/80 мм с.у. ни ташкил этади. 

“65 ёшгача бўлган соғлом одамлар учун систолик қон босимининг юқори чегараси 120-129 с.у. атрофида, 65 ёшдан ортган одамлар учун эса 139 мм.с.у. гача бўлиши керак. Касалликнинг туридан ва хавфлилик даражасидан қатъий назар пастки (диастолик) босим 80 мм. с.у. дан ортмаслиги керак”, деб ёзади Journal of the American College of Cardiology нашриёти.    

Янги стандартларга кўра қон босими 130-139/80-89 мм.с.у. га етганда – биринчи даражали хафақон касаллиги, 140/90 мм.с.у. дан ортганда иккинчи даражали хафақон касаллиги дейилади ва 180/120 с.у. га етганда гипертоник криз хақида сўз юритилади. 

Аммо “қон босимини кўтарилиши” хар доим хам беморга дори воситаларини ичиш кераклигини талаб этмайди. Аксинча бу кўрсаткичлар беморларга ўз хаёт тарзини қайта кўриб чиқиш зарурлигини, яъни ортиқча вазнни ташлаш кераклиги, соғлом овқатланишга ўтишни, жисмоний юкламаларни ошириш кераклигини, зарарли одатлар (чекиш) дан воз кечиш лозимлиги хақида сигнал беради. 

Қон босимини нормаларини ўзгартиришдан мақсад ўлим хавфини келтириб чиқараётган юрак қон-томир касалликларини эрта ташхислаш, инфаркт ва инсульт сонини камайтириш назарда тутилган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.