Ароқхўр ота ўғли томонидан ўлдирилди

Ароқхўр ота ўғли томонидан ўлдирилди

Самарқанднинг Иштихон тумани “Минглар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Х. ароқхўр отасидан қутулиш мақсадида уни қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди маълум қилмоқда.

Аниқланишича, А.Х.нинг отаси доимий равишда маст бўлиб, уйдагилари билан асоссиз равишда жанжаллашиб, қўни-қўшнилар олдида оиласи шаънига доғ тушириб келган. Шу сабабли отасидан қутулиш мақсадида уни қасддан ўлдиришни режалаштирган.

2018 йилнинг 30 май куни А.Х. маст ҳолатда келган отасини дастлаб тинчлантириш мақсадида унинг қўл ва оёқларини ип билан боғлаб ётоқхонасига олиб кириб ётқизган. Сўнг соат тахминан 23:00 атрофида А.Х. яшаш хонадони ҳовлисидаги дарахтга боғланган сунъий ип билан боғланган ҳолда ётган отасини қасддан бўғиб ўлдирган.

А.Х. содир этган жиноятини яшириш ва отасининг мурдасини йўқотиш мақсадида, онасига содир этган жинояти ҳақида маълум қилган. Сўнг онаси билан биргаликда отасининг мурдасини уйининг оғилхонасида турган эски гиламга ўраб, мурдани “Москвич-412” автомашинаси орқа юк хонасига ортган.

2018 йилнинг 31 май куни соат тахминан 12.00 атрофида А.Х. Зарафшон дарёси ирмоғи бўлган Қорадарё дарёси қирғоғига отасининг мурдасини чўктириш мақсадида гиламга темир жисмни ип билан боғлаб, мурдани сувга ташлаб юборган.

Судланувчи А.Х.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.