АПЛда ой футболчиси аниқланди

АПЛда ой футболчиси аниқланди

Англия Премьер лигасининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди. Унга кўра “Лестер” клуби ҳужумчиси Жейми Варди ушбу номга лойиқ кўрилган.

32 ёшли инглиз футболчиси ўтган ой Англия чемпионатида 3та ўйинда 4та гол уришга эришган.

Олдинроқ, Варди билан биргаликда Жек Грилиш (“Астон Вилла”), Илкай Гюндоган (“Манчестер Сити”), Дин Хендерсон (“Шеффилд Юнайтед”), Юри Тилеманс (“Лестер”) ва Виллиан (“Челси”)лар ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга давогарлар сифатида эътироф этилишаётган эди.

Энг яхши ўйинчи мухлислар, Премьер-лига жамоалари сардорлари ва экспертлар томонидан аниқланади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.