Аномал иссиқлик поездларнинг тезлигига чеклов белгиланишига яна сабаб бўлмоқда.

Аномал иссиқлик поездларнинг тезлигига чеклов белгиланишига яна сабаб бўлмоқда.

 

"O'ztemiryo'lyo'lovchi" АЖ раҳбарияти 2019 йил 28 июлдан 31 июлгача Тошкент-Андижон, Тошкент-Урганч-Хива, Тошкент–Қўнғирот, Тошкент-Термиз ва Тошкент–Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланганини маълум қилади. Бунга сабаб юртимизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда "O'ztemiryo'lyo'lovchi" АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилди.

"O'ztemiryo'lyo'lovchi" АЖ раҳбарияти ўз мижозларига билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

"O'ztemiryo'lyo'lovchi" AJ

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.