Ангина ва фарингитдан қандай қутулиш мумкин?

Ангина ва фарингитдан қандай қутулиш мумкин?

Қиш фасли келиши биланоқ кўпчиликни ангина ва фарингит балоси қийноққа солишни бошлайди. Айрим ҳолларда бу қишдан бошқа фаслларда ҳам тез-тез кўзга ташланади. Хўш, бу касалликларни қандай даволаш мумкин. Қуйида сизга бир нечта халқона даво усуллари билан таништирмоқчимиз.

Томоқни янги чиқарилган картошка суви билан чайқанг ёки картошкани қайнатиб, буғидан нафас олинг.

Саримсоқни тозалаб, майда тўғранг ва ярим стаканини сирли идишга солиб, устидан асал қуйинг. Асал саримсоқни қоплаши керак. Кейин идишни 20 дақиқана пастроқ оловга қўйинг, мунтазам аралаштириб туриш керак. Бироз совигач, яна оловга қўясиз, қиём куйиб кетмаслиги учун аралаштириб туринг, унга озроқ сув қўшсангиз бўлади. Бу қиём йўтал қийнаганда, ларингит, тонзиллит ва фарингитда фойдали. Болаларга тузалгунча 1 чой қошиқдан, катталарга эса 1 ош қошидан ҳар соатда бериш мумкин.

Томоқ касалликнинг олдини олиш учун томоқни кунига бир неча марта сабзи суви билан чайқаб туринг: ярим стакан янги сабзи сувига 1 ош қошиқ асал аралаштирилади.

Ангина, шунингдек, шамоллаш ва гриппнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши билан 2-3 палла саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 1 стакан янги сабзи сувига аралаштиринг. 3 кун давомида кунига 2 маҳал, овқатланишдан 40 дақиқа олдин ичилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.