Алишер Хаджаев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Раис этиб тайинланди

Алишер Хаджаев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Раис этиб тайинланди

 


Ҳукумат қарори (167-сон, 18.03.2020 й.) билан Алишер Джуракулович Хаджаев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси этиб тайинланди ва шу муносабат билан МТРК раиси вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Мадамин Абдуғаппарович Сафаров МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди (ҳозирга қадар ушбу лавозимда Сардор Анварович Мирзакаримов фаолият юритиб келган).

Эслатиб ўтамиз, Мадамин Сафаров шу вақтга қадар "Ўзбекистон 24" телеканали директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.