Алиментдан 40 млн қарз бўлган ота қамалди

Алиментдан 40 млн қарз бўлган ота қамалди

Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 15.01.2009 йилги суд буйруғига асосан қарздор Э.Аминжановдан ундирувчи М.Ибрагимова   фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунларига қадар иш ҳақи ва бошқа даромадларингизни 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги №18875/28-сонли ижро иши мавжуд эди.

Мазкур ижро иши бўйича қаздор Э.Аминжановнинг алимент бўлган қарзи 66 ойни яъни, 40.859.112 сўмни ташкил этиб, қарздорга мазкур алимент ва моддий таъминот пулларини тўлашлиги юзасидан бир неча бор огоҳлантирилганлигига қарамасдан тўламаганлиги сабабли, Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой туман бўлими томонидан 2019 йил 19 июль куни қарздор Э.Б.Аминжановни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи юзасидан Яккасарой туман маъмурий судига тақдимнома киритилди.

Суднинг 2019 йил 19 июль кунги қарорига асосан қарздор Э.Аминжановни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқубузарликни содир қилганликда айбдор деб топиб ва унга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб 8 (саккиз) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.