Алимент тўлашдан бўйин товлаган ота қамоққа олинди

Алимент тўлашдан бўйин товлаган ота қамоққа олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан С.Артиқова фойдасига М.Мамуровдан бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро босқичида, Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ходимлари томонидан, қарздорни яшаши мумкин бўлган манзиллар, яъни Булоқбоши туман Бозорбоши МФЙ Нажот кўчаси ҳамда Миришкор МФЙ.даги Бешкапа маҳалласидаги хонадонлар бир неча маротаба кўздан кечирилди, ушбу манзилларга қарздорни яшамаётганлиги ва унга тегишли мулклар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Жумладан, биринчи манзилга қарздор охирги марта 2018 йилнинг апрель ойида келгани маълум бўлди.

Иккинчи манзил, Бешкапа маҳалласидаги хонадонда қарздорнинг тоғаси А.Матқодиров яшаши маълум бўлди тоға жиянининг қаерда эканлигини билмаслиги билдириб, жиянини қилмишидан уялиб алимент қарзининг 100.000 сўмини тўлаган.

Олиб  борилган қидирув ишлари натижасида, қарздор М.Маъмуров қидириб топилиб, унга 15 млн. 420 минг сўмлик алиментдан қарздорлигини тўлаши лозимлиги тушунтирилганда, у тўлашдан бўйин товлаган.

Шундан сўнг, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар Жалақудуқ туман маъмурий судига юборилди.

Жалақудуқ туман маъмурий суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.