Алихонтўра Соғуний қиёфаси Навоий портретига андоза бўлганми?

Алихонтўра Соғуний қиёфаси Навоий портретига андоза бўлганми?

Кўпчиликка маълумки, тарихий шахсларнинг қиёфасини яратишда ҳайкалтарош ва рассомлар кимнингдир қиёфасидан андоза олганлар.

Масалан, Амир Темур қиёфаси археолог олимлар (олим Герасимов бошчилигида) томонидан унинг қабри очилгач, бош суягидан андоза олинган ҳолда яратилган. Унинг невараси Мирзо Улуғбек портрети эса Темурга уйғун ҳолда тасвирланган.

Навоий бобомизнинг ҳозир  кўпчилигимизга таниш қиёфаси ҳам ана шундай изланишлар маҳсули. Алишер Навоий нинг образи Камолиддин Беҳзод миниатюраларида учрайди. Унда шоирнинг сўнгги йиллари, яъни кексайиб ҳассага таяниб турган нуроний чеҳраси акс эттирилган.

Рассомлар олдидаги муҳим вазифа миниатюрада тасвирланган қиёфага тортадиган нурли чеҳрани кашф этиш бўлган. Айтишларича, узоқ изланишлардан сўнг ўзбек халқининг жонкуяр фарзанди  -  Алихонтўра Соғуний қиёфаси кейинчалик Навоий портретига андоза бўлган экан.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.