АҚШлик олимлар ғалабага яқинми?

АҚШлик олимлар ғалабага яқинми?

Айтишларича улар коронавирус юқишидан 100 фоиз ҳимоялайдиган антитаначани топишган.

АҚШнинг Sorrento Therapeutics олимлари коронавирусдан 100 фоиз ҳимояловчи  антитаначани топишганини маълум қилишди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.

Мутахассислар миллиардлаб антитаначаларни таҳлилдан ўтказишиб, улар орасида тождор вирусга таъсир қиладиган юзлаб турларини саралаб олишган. Текширувлардан сўнг ўнлаб антитаначалар қолдирилган. Улардан фақат биттаси, яъни STI-1499 деб номланувчиси инсон ҳужайраларини вирус юқишидан 100 фоиз ҳимоялай олиши  аниқланди.

Қайд этилишича, мазкур антитанача организмга тушгач тўрт кун ичида вирусни организмдан олиб чиқиб кетади.

 

“Бу дори воситаси эканлигини алоҳида таъкидлаймиз. Чунки унда аниқ ишлайдиган ечим бор“, — деди компания асосчиси доктор Генри Жи. Ҳозирча бу борадаги синовлар фақат лаборатория шароитида ўтказилди, шунинг учун ҳали препаратни ишлаб чиқаришга рухсат олингани йўқ.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.