50 йил олдинги Тошкентнинг кўринишини эслай оласизми?

50 йил олдинги Тошкентнинг кўринишини эслай оласизми?

Кундан-кунга чирой очиб бораётган Республикамиз пойтахти Тошкент шаҳри ҳар йили янгиланиб ўзгариб бормоқда. Кўча-куйда бундан тўрт ёки беш йил муқаддам Тошкентда бўлган одам эндиликда шаҳарни таний олмай қолаётганини айтмоқда. 

Аммо, бундан 40 ёки 50 йил олдинги Тошкентнинг кўринишини эслай оласизми? Кўпчилик ёшлар у дамларни албатта кўрмаган, лекин орамизда биз билан умргузаронлик қилаётган отахонларимиз, онахонларимиз қадимий Тошкентни жуда яхши эслайдилар.

Ҳозир этиборингизга 1966 йилги маъшум зилзиладан сўнг тўлиқ янгиланган Тошкент ҳақида видеони ҳавола этамиз. Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг “Тошкент” номли қўшиғига ишланган видеоклипда 50 йиллар олдинги Тошкентнинг кўринишига гувоҳ бўлишингиз мумкин. 

Маълумот учун, Ботир Зокиров 1936 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбек эстирадасининг асосчиси дея эътироф этиладиган машҳур санъаткор 1985 йилда Тошкентда вафот этган эди.

Марҳамат ушбу видеони Telegram’даги саҳифамизда томоша қилинг. Яқинларингизга бу тарихий лавҳаларни улашинг.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.