2019 йилда қанча одам Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйилгани маълум қилинди

2019 йилда қанча одам Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйилгани маълум қилинди

2019 йилнинг 10 ойи мобайнида Тошкент шаҳри бўйича жами 32380 нафар, Тошкент вилояти бўйича 7462 нафар фуқаро доимий пропискага қўйилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри бўйича 145 854, Тошкент вилояти бўйича 27 286 нафар фуқаро вақтинча ҳисобга олинган.

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодир Зияевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Ўзбекистонга салкам 7 млн нафар хорижлик келган. Ушбу даврда 6729 нафар чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс республикамиз ҳудудида бўлиш қоидаларини бузиб яшагани аниқланиб, улар маъмурий жавобгарликка тортилган.

2019 йилда Ўзбекистонда 847 минг 317 нафар фуқарога биометрик, 781 минг 376 нафарига эса хорижга чиқиш учун паспортлари берилган.

Йил давомида 4951 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.