Уч миллион сўмлик гугурт қути

Уч миллион сўмлик гугурт қути

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2020 йил 15 май куни Яккабоғ туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга қарши курашиш мақсадида, шу куни соат 20:00 ларда, Шаҳрисабз шаҳар “Тутзор” маҳалласида яшовчи К.У шу маҳалла ҳудудида бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойланган тахминан 6,9 грамм миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини “Д” исмли фуқарога 300.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида К.У юқорида қайд этилган гиёҳвандлик воситаларини таниши Шаҳрисабз шаҳар “Синабоғ” маҳалласида яшовчи К.Ф.дан 200.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланган. К.У.дан олинган яшил рангли, қуруқ ҳолдаги, ўткир ҳидли ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабионал мавжуд бўлган, “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 6,9 граммни ташкил этиши кўрсатилган.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан К.У ва Ф.Кга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.