Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Туркия Республикаси янги турдаги Covid-19 пандемияси туфайли парвозларнинг бекор қилиниши сабабли, виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муҳлатлари ўтказиб юборилган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазолар қўлланилмаслиги ҳақида Туркия ҳукумати томонидан қарор қабул қилинган эди.

Туркия Республикасида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиб бориши, қатор хорижий давлатлар билан авиақатновларнинг тиклангани сабабли, Туркия ҳукумати бу йўналишда қўшимча чоралар қабул қилмоқда. Хусусан, Туркия ИИВ томонидан тарқатилган йўриқномага асосан, мамлакат ҳудудини маълум сабабларга кўра тарк этмаган чет эл фуқаролари (транспорт алоқалари тўхтатилган вақтдан вазият нормаллашган муддатга қадар) ҳамда кириш визаси ва вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатлари ўтказиб юборилган хорижий фуқаролар, Туркиянинг ўз давлатлари билан транспорт қатновига рухсат берилганидан сўнг бир ойлик муддатда чиқиб кетишлари ёки виза/вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қайтадан расмийлаштиришлари зарур.

Шу сабабли, Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига Туркия томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус касаллигидан ўзини ҳимоялаш бўйича барча зарур талабларга риоя этиш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.