Шерзод Шерматов: якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Шерзод Шерматов: якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Уларнинг бекор қилинишида кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олинган.

Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олиниб, мактабларда бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

 

"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади", деди вазир.

 

Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.