РАСМИЙ БАЁНОТ: “Ўртасарой” карантин марказидаги ҳолат ўрганилди

РАСМИЙ БАЁНОТ: “Ўртасарой” карантин марказидаги ҳолат ўрганилди

“Ўртасарой” карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан жорий йилнинг 21 июнь куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар ўрганилди.

Аниқланишича, Фарғона вилоятида яшаган фуқаро С.С. 20.06.2020 йилда Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказида ўзи ётган хонага ўрнатилган кондиционернинг ташқи томондаги паррагига чойшаб билан номаълум сабабларга кўра ўзини осганлиги оқибатида вафот этган.

Иш ҳужжатларига кўра, С.С. 15.06.2020 йил куни Ўзбекистон ҳаво йўллари томонидан ташкил қилинган чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистон Республикасига келган ва “Covid-19” коронавирусига чалинган ёки чалинмаганлигини аниқлаш мақсадида Юқоричирчиқ туманидаги “Ўртасарой” карантин марказига жойлаштирилган ва ундан коронавирусга суртма олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берган А.Э. жорий йилнинг 15 июнь куни чартер рейс орқали “Москва-Тошкент” йўналишида Ўзбекистонга келганлиги ва “Ўртасарой” карантин марказига олиб келинганлигини, шу куннинг ўзида 1 та хонага тўрт киши бўлиб киришганлигини, уларнинг бири яъни С.С. ўзини ёмон тутиб касалликка чалинганлигини айтиб улар билан туришни хоҳламаганлигини, ярим соатларча хонанинг ҳовлисида ўтирганлигини, шундан сўнг шифокорлар келиб у билан суҳбатлашиб, уни алоҳида хонага жойлаштирганлигини баён қилган.

Шунингдек, “Ўртасарой” карантин марказига хизматга келган, Тошкент шаҳар Олмазор туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Ш.М. нинг ҳолат юзасидан берган тушунтиришида фуқаро С.С. карантин ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб ўзини агрессив тута бошлаганлигини, овқат ейишни хоҳламаганлигини, вирусга чалинганлигини айтиб у билан бирга жойлаштирилган шахсларга касаллигини юқтириши мумкинлигини ва улар билан бирга туришни хоҳламаган ҳолда бошқа контейнерга жойлаштиришларини талаб қилганлигини, шундан сўнг блокда тинчлик сақлаш мақсадида С.С. бошқа хонага  ўтказилганлигини, 16 июнь С.С. психиатр кўригидан ўтганлигини баён қилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вирусология маркази томонидан тақдим қилинган йўлланма натижасига кўра С.С.да “Covid-19” коронавируси аниқланмаган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.