Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади

Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади

Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2020 йил 25 июнь куни Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасига 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллаган.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишидан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлардан паст даражада деб баҳоланган.

Маълумот учун: 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

 

Бу маблағлар:

ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари;

тест тизимлари;

шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган аёлларга алоҳида ижтимоий пакетлар бериш учун ҳам фойдаланилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.