Шавкат Мирзиёев: Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давла
Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.
“Шу ўринда, ўқувчилар “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришларини тавсия этамиз”, дейилади хабарда.