Қачон онгли халқ бўламиз-а?

Қачон онгли халқ бўламиз-а?

Бироз муддат аввал пойтахтимизнинг Қўйлиқ 4-массиви ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўконларидан бирига кирдим. Ҳеч қанақа карантинга қарши чора-тадбирларга амал қилинмаётганидан жаҳлим чиқди. Сотувчи аёлга "Сизларга касал кўпайса барибир-да", дедим заҳарҳандалик билан.

Шунда опоқи баклашкага тўлдириб қўйган оддий водопрод сувидан қўлимга пуркашга ҳозирланди...

Табиийки, бундай дўкондан нарса харид қилишга ҳамманинг ҳам таъби тортмайди...

Хўш, нега бундай? Муаммо нимада ёки кимда?

 

фаҳмимча, 1-дан дезинфикцялаш растворлари қиммат,

2- бошқа мамлакатларда  дезинфикуия воситалари аҳолига текинга тарқатаилаётган бир пайтда, нега бизда бошқача?

3- Нега фаолияти рухсат этилган дўконлар ва б.ни тегишли мутадасаддилар назорат қилмайди?

4-3 ой мобайнида ҳали бирор марта аҳолди мавзелари дезинфикция қилинмади...

Негадир хлор, ва бошқа дезинфикуия воситаларининг яширин савдолари юзага келган.

 

Шу гапларни ёзар эканман хаёлимдан бошқаларнинг кўзбўямачилиги гавдаланди.

13.06.2020 да Сурхондарё Дарбанд, Қашқадарё Деҳқонобод ва Китоб, Самарқанднинг Жом ва ВТ, Жиззахга киравериш ва Сирдларёга кириш, ҳатто Тошкентга кираверишдаги ЙПХ постларида ҳам ҳеч ким Коронавирусга қарши жон жаҳди тугул қўл учидаям курашаётгани йўқ. Дизбарерлар номига ташкил қилинган, Назорат постларида йўловчилар қатновига етарлича хизмат кўрсата оладиган мутахассислар  тайинланмаган.

(агар видеогрегистратордаги ёзувларим ўчиб кетмаган бўлса санаб ўтган барча назорат постлар бўйича видеони тақдим этишим мумкин)

Тўғри, одамлар робот эмас, бир соат термометр билан тикка туриб ишлаган одам чарчайди, ҳолсизланади. Уларни алмаштириб ишлатиш учун камида битта простда16-20 нафар назоратчи ходим керак, бир  кунда қанча сув, дори ва бошқалар билан таъминлдаш керак.

Дезинфикуиячилар назорат бўлганида дурустгина ишлашмоқда, текширувчи бўлмаса битта заправкасини эртадан кечгача пуркаб юрганларам бор.

Бу ҳолда коронвирус ўзбек миллатини буткул еб қўйиши ҳеч гапмас...

Ҳар биримиз бу офатни чуқур ҳис этмас эканмиз, айниқса қизил ва сариқ зоналарларда белгилданган кучайтирилган ҳимоя чораларини қўлламас эканмиз ҳар биримизнинг ҳаётимиз хавф остида қорлаверади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.